Абдуллоҳ Абдуллоҳ Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш жараёни ҳақида баёнот берди
(last modified Mon, 30 Jul 2018 13:57:43 GMT )
июл 30, 2018 18:57 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳ Абдуллоҳ Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш жараёни ҳақида баёнот берди
    Абдуллоҳ Абдуллоҳ Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш жараёни ҳақида баёнот берди

Афғонистон президентининг матбуот котибининг ўринбосари Шоҳ Ҳусайн Муртазавий ҳам Толибон гуруҳи билан музокара ўтказилиши ҳақида шундай айтдики, ушбу гуруҳ билан сулҳ жараёни Афғонистон давлатига таалуқли холос. 

Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раисининг таъкидлашича, Толибон гуруҳи билан сулҳ музокараси ва Афғонистон халқининг тақдири ҳақида қарор қабул қилиш ушбу мамлакат халқи ва давлатининг ҳаққи ҳисобланади. 

Эрон телерадиокомпанияси агентлигининг хабар қилишича, Абдуллоҳ Абдуллоҳ шанба куни Кобулда ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, ҳеч қайси бир мамлакат Афғонистон сулҳи бўйича лойиҳа ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас. 

Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раиси америкалик расмийларнинг Толибон гуруҳи аъзолари билан музокара ўтказишларини таъкидлаб шундай қўшимча қилиб ўтдики, айрим мамлакатларнинг расмийлари жумладан Америка қўшма штатлари Толибон гуруҳи билан алоқа ўрнатишган. Аммо, ушбу алоқалар сулҳ музокарасини англатмайди. 

Афғонистон президентининг матбуот котибининг ўринбосари Шоҳ Ҳусайн Муртазавий ҳам Толибон гуруҳи билан музокара ўтказилиши ҳақида шундай айтдики, ушбу гуруҳ билан сулҳ жараёни Афғонистон давлатига таалуқли холос. 

Толибон гуруҳи ҳам америкалик расмийлар билан яширин тарзда музокара ўтказишганини таъкидлашди.     

Ёрлиқ