Мадуро ўзига қарши уюштирилган суисқасдда АҚШни айбламоқда
Мадуро миллий иқтисодни тиклашга бағишланган намойиш вақтида нутқ сўзлаётганда дронлар ёрдамида амалга оширилган бу ҳужумдан кейн Венесуэлланинг ўнчи фракцияси,Колумбия ва АҚШни бу терорни лойиҳалаштиришда айблади.
Ассошейтед пресс тарқатган хабарига кўра, ушбу ҳодисадан кейин нутқи тўхтатилганининг бир неча соатидан кейин Мадуро бу ҳужум АҚШ ҳимояти остидаги давлат мухолифат кучлари яъни Венесуэлланинг ўнчи фракцияси томонидан амалга оширилди деб эълон қилди.
Мадуро ўз сўзларида биринчи ўрганиш ва текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, бу террор Колумбияда лойҳалаштирилган ва бу ҳужумда айбланган бир неча шахс қўлга олинди.
Венесуэлла президенти шунингдек, бу ҳужумни молиявий жиҳатдан таъмин этилган кимсалар АҚШдаги Флорида штати жануби шарқидаги Маямида бўлгани аниқланди. Дональд Трампни террорчи гуруҳларга қарши курашга алоҳида эътибор қаратишига умид қиламиз деб айтди.
Эрон ислом жумҳурияти давлати ҳам ушбу ҳужумни кескин қоралади. Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий бу ҳодисани қаттиқ маҳкум қилар экан дедики,, Теҳрон давлати бу ҳужумни Венесуэлла хавфсизлигига зарба бериш ва нотинчликлар яратиш ҳамда бу мамлакат халқи ва давлатига қарши ҳаракат қилаётган душманларнинг манфаатида эканлигини таъкидлайди.
Венесуэла Ахборот ва алоқа вазири Хорхе Родригес хабарига кўра, ушбу суиқасд портловчи моддалар ўрнатилган дронлар ёрдамида амалга оширилган. Мадуро нутқ сўзлаётган минбар томон учиб келаётган дронлардан бирини снайпер уриб туширган. Портлаш оқибатида 7 нафар аскар жароҳат олган.