Халқаро валюта жамғармаси: Эроннинг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш тенденцияси ўсмоқда
Эрон ялпи ички маҳсулоти 2017 йилдаги харид қилиш қудрати доирасидаги кўрсаткичга асосан 1644 миллиард доллардан ошган. Ушбу рақамни эътиборга олганда, Эрон жаҳоннинг 18-ўрнини эгаллайди.
Халқаро валюта жамғармаси Эроннинг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини ўсмоқда деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро валюта жамғармаси ўзининг охирги ҳисоботида шундай маълум қилдики, Эрон ялпи ички маҳсулоти 2017 йилдаги харид қилиш қудрати доирасидаги кўрсаткичга асосан 1644 миллиард доллардан ошган. Ушбу рақамни эътиборга олганда, Эрон жаҳоннинг 18-ўрнини эгаллайди.
Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг прогнозига кўра, Эрон 2018, 2019 ва 2020 йилларда ҳам дунёнинг энг йирик иқтисодий индексига эга бўлган мамлакатларнинг 18-қаторида қолади.
Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида қайд этилишича, Эрон 2021 йилда Испания, Саудия арабистони ва Канадани ортда қолдириб, дунёнинг энг йирик иқтисодиётидаги мамлакат сафидан 15-ўринни эгаллайди.
Жаҳон банки ҳам бундан олдинроқ ўз ҳисоботида Эронни ялпи ички маҳсулоти ишлаб чиқариш мезони 2018 йилда жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётида 18-ўринда турганини маълум қилган эди.