Европа иттифоқи Саудия режимининг яманлик болаларни қирғин қилиш ҳаракатларига муносабат билдирди
(last modified Sat, 11 Aug 2018 13:14:27 GMT )
август 11, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи Саудия режимининг яманлик болаларни қирғин қилиш ҳаракатларига муносабат билдирди
    Европа иттифоқи Саудия режимининг яманлик болаларни қирғин қилиш ҳаракатларига муносабат билдирди

Яманнинг Саъда вилоятида яманлик болаларни ўз ичига олган автобусга қаратилган фожеали жиноят шуни кўрсатдики, ушбу мамлакатдаги тўқнашувларни ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги намоён бўлди

Европа иттифоқи Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётлари томонидан яманлик мактаб ўқувчиларини нишонга олиб қирғин қилиш ҳаракатларига муносабат билдириб шундай маълум қилдики, Ямандаги тўқнашувларни ҳарбий ҳаракатлар билан ҳал этиб бўлмайди. 

Ал-Жазийра телеканалининг хабар қилишича, Европа иттифоқи жума кунги баёнотида шундай эълон қилдики, Яманнинг Саъда вилоятида яманлик болаларни ўз ичига олган автобусга қаратилган фожеали жиноят шуни кўрсатдики, ушбу мамлакатдаги тўқнашувларни ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги намоён бўлди. 

Европа иттифоқи ҳам Бирлашган миллатлар ташкилоти сингари Яманда Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан ноҳарбий бўлган тинч аҳолига қарата олиб бораётган тажовузкор ҳаракатларини қоралашдан тийилди. Фақат икки томонни босиқликка чақирди. 

Шунингдек, Европа иттифоқи ўз баёнотида огоҳлантириб шундай таъкидладики, Ғазо сектори ва Исроил режими хатарли шаклдаги янги бўҳрон арафасида турибди.

БМТ хавфсизлик кенгаши жума куни Саудия арабистони қирувчи самолётларининг яманлик болаларни ўз ичига олган автобусга қарата ҳужум қилиши бўйича йиғилиш ўтказди ва ушбу инсониятга қарши жиноятни қоралаб баёнотни эълон қилмасдан, фақат  хавотирланиш билдириб ўтди холос.  

Бундан олдинроқ, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коалициянинг болалар ўлимига олиб келган ҳаракатларини кескин қоралаган эди. 

Ёрлиқ