Москва: АҚШнинг янги ҳарбий бюджети Вашингтон зўравонлигининг нишонасидир
Россия ТИВ-и наттоғи АҚШ давлатининг янги ҳарбий бюджети Вашингтон давлатининг урушқоқлиги ва зўравонлик сиёсатларининг яққол далилидир деб эълон қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ -наттоғи Мария Захарова АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган АҚШнинг 2019 чи йилги ҳарбий бюджети ҳаққатан ҳам Вашингтон давлатини халқаро миқёсида зўравонлик сиёсатларини кучайтириш пайида бўлганидан далолат бермоқда деб таъкидлади.
Мария Захарова шунингдек АҚШ ҳарбий бюджетини мислисиз даражада оширилиши ва 716 миллиард доллар қилиб тайинланиши халқаро хавфсизликка жуда жиддий зарба бўлади деб огоҳлантирди.
У ўз сўзарида дедики ушбу ҳарбий бюджет Россия ва Хитойга қарши АҚШ лойиҳаларини таъминлаш учун қабул қилинган деб айтди.
АҚШ презиенти Дональд Трамп душанба куни "миллий мудофаа" номли бу мамлаканинг 716 милиард долларлик ҳарбий бюджетини имзолади.
Бу рақам олдинги йилга қараганда 17 миллиард доллар кўпроқдир.