Хитой АҚШнинг Эронга қарши гуруҳ ташкил этилганига қарши
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг қўшимча қилишича, Хитой АҚШ ташқи ишлар вазирлигида Эронга қарши тузилган гуруҳга қарши бўлиб, Пекин давлати Американинг ушбу ҳаракатларига қўшилмайди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Пекин Американинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши ташкил этган гуруҳига тарафдорлик қилмайди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг қўшимча қилишича, Хитой АҚШ ташқи ишлар вазирлигида Эронга қарши тузилган гуруҳга қарши бўлиб, Пекин давлати Американинг ушбу ҳаракатларига қўшилмайди.
Унга кўра, ушбу гуруҳнинг АҚШ ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилиши минтақада нотинчлик ва беқарорлик келтириб чиқаради. Хитой эса буни ҳеч қачон қабул қилмайди.
Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео яқинда Эронга қарши гуруҳ ташкил этилгани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, ушбу гуруҳнинг мақсади Америкадаги идораларнинг Эронга қарши стратегияларини мувофиқлаштиришдир.