Кремль АҚШ санкциялари бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, АҚШнинг Россияга қарши санкциялари бутун халқаро савдога путур етказиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Кремлда «катта эътибор» билан санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўрганиб чиқдилар.
«Бизнинг фикрча, бу халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ноқонуний ва нодўстона ҳаракатларнинг давом этиши», - деди Песков. У Россия режалаштирилган янги чекловларга қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берган.
Песковнинг сўзларига кўра, «бундай чекловлар, албатта, бутун халқаро савдога ёмон таъсир қилади».
Шу билан бирга, у Кремлнинг жавоб реакцияси масаласида шошилинч хулоса чиқармасликка чақирди.