Халқаро Амнистия ташкилоти АҚШ ва Европа давлатлари сиёсатини танқид қилди
Халқаро амнистия ташкилоти Саудия Арабистони ва сионистик режимига қурол яроқ сотишгани туфайли АҚШ ва Европа давлатларини танқид қилди.
Кеча Халқаро амнистия ташкилоти АҚШ ва Европа давлатларини Саудия Арабистони ва сионистик режимига қурол- яроқ экспорт этишни тўхтатишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Халқаро Амнистия ташкилоти тадқиқотчиси Патрик Вилкен АҚШ ва Европа ўлкалари инсон ҳуқуқларини поймол этувчи режимлар хусусан Ол Сауд ва сионистик режимига бутун жаҳонда нотинчликларни кенгайтиришлари учун қурол яроқ экспорт этишни давом эттиришмоқда деб айтди.
Вилкан шунингдек Ғазо бўлгасидаги сионистик режим жиноятларига ишора қилар экан, 30 март куни яъни Ғазо секторида ўказилган " қайтиб келиш ҳаққи" кўча намойишларини бошланишидан бери ўнлаб фаластинликлар сионистик режими армияси ўқидан шаҳид бўлган ва минглаб нафари ҳам жароҳат олган деб таъкидлади.
Халқаро амнистия ташкилотининг ушбу тадқиқотчиси шунингдек, Ямандаги Ол Сауд режими жиноятларига ишора қилиб, Арабистон режими ҳам АҚШ, Британия ва Франция томонидан қўллаб қувватланмоқда деб фош этди.