август 23, 2018 10:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ Солсбери воқеаси туфайли Россияга қарши санкцияларнинг биринчи пакетини жорий этиши кутилмоқда
    АҚШ Солсбери воқеаси туфайли Россияга қарши санкцияларнинг биринчи пакетини жорий этиши кутилмоқда

АҚШ 22 август куни Солсбери воқеаси — ота-бола Скрипалларнинг заҳарланиши туфайли Россияга қарши санкцияларнинг биринчи пакетини жорий этиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.

Хусусан, Россияга иккиёқлама маҳсулотлар, электроника, нефтгаз соҳаси технологиялари ва компонетларини етказиб бериш тақиқланади.

Санкцияларнинг иккинчи пакети ноябрда киритилиши кўзда тутилган. Бу дипломатик муносабатлар даражасининг пасайтирилиши, Россияга исталган экспортнинг деярли тўлиқ ман этилиши,

шунингдек, АҚШга Россия маҳсулотлари, жумладан, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришнинг тақиқланишини англатиши мумкин.

Ёрлиқ