Афғонистон сиёсий партиялари Толибон билан Москвадаги йиғилишда музокара ўтказишлари мумкин
Сиёсий партиялар Толибон билан музокара ўтказиш учун Москвада ўтказилиши кутилаётган сулҳ бўйича йиғилишда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда ва ушбу гуруҳ билан музокара қилиш учун Исмоилхон бошчилигидаги делегация Москвага жўнатилади
Афғонистон парламентининг маълум қилишича, сиёсий партиялар Толибон билан музокара ўтказиш учун Москвада ўтказилиши кутилаётган сулҳ бўйича йиғилишда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда ва ушбу гуруҳ билан музокара қилиш учун Исмоилхон бошчилигидаги делегация Москвага жўнатилади.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон парламенти раисининг биринчи ўринбосарига кўра, Афғонистоннинг миллий коалицияси, ҳар қайси мамлакатда бўлса ҳам Толибон билан музокара ўтказишга тарафдор бўлади.
Ҳумоюн Ҳумоюн сиёсий партияларнинг Толибон гуруҳи билан бевосита музокара ўтказишларига умидворлик билдирди.
Ушбу хабарга биноан, Исломий жамият партияси аъзоси бўлмиш Исмоилхон бошчилигидаги Афғонистон сиёсий партиялари делегацияси Москвадаги сулҳ музокарасида қатнашиш учун сафарбар этилиши мумкин.
Афғонистон давлатининг қаршилиги билан Москвада ўтказилиши режалаштирилган сулҳ йиғилиши кейинги қолдирилган эди. Афғонистон давлати ва АҚШ Россиянинг ушбу йиғилишда иштирок этиш учун даъватини рад қилишган эди.