Россияга қарши Европа Иттифоқи қўллаган санкциялар муддати 6 ойга узайтирилди
(last modified Thu, 13 Sep 2018 13:41:13 GMT )
сентябр 13, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Россияга қарши
    Россияга қарши

Европа Иттифоқи Россиянинг айрим фуқаролари ва масъулларига қарши жорий қилган санкциялари муддатини яна 6 ойга узайтириш қарорига келди.

Европа Иттифоқи матбуот идораси маълумотномасига таяниб РИА Новости ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  ЕвроИттифоқ  Россияга қарши жорий қилган санкциялари муддатини келаси йилнинг март ойига қадар узайтирди.

Айтиш керакки Европа Иттифоқи россиялик айрим масъуллар ва фуқароларининг банк ҳисоблари , мол -мулкини музлатиб, уларни Европа малкталарига сафар қилишини таъқиқлаб қўйган.

 Украина ички ишларида дахолат қилиш ва бу мамлакат яхлитлигига зарба беришда айбланаётган Россия масъуллари ва айрим фуқароларига қарши Европа Иттифоқининг санкциялари 2014 чи йилнинг март ойида кучга кирганди.

Санкциялар  рўйхатда 154 нафар россиялик фуқаролар улар жумласидан 44 ташкилот ва компаниялар исми бор. 

Вашингтон давлати ҳам  бундай иддаолар ва айбловлар билан Россияга қарши янги санкцияларини жорий этган.

Россия давлати  бундай айбловларнинг барчасини рад этар экан,  АҚШ ва Европа Иттифоқига қарши  иқтисодий санкциялар қўллаган.

 

Ёрлиқ