Ҳиндистон армияси Покистонга ҳарбий ҳужум қилиш билан таҳдид этди
сентябр 23, 2018 17:32 Asia/Tashkent
Ҳиндистон армияси қўмондони Покистонга куч ишлатиш билан таҳдид қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳиндистон армияси қўмондони Бипин Рават икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ўртасида ўтказилиши кутилган музокараларни бекор этилгани ортидан Деҳли давлати Исломободга қарши кенг- қамровли ҳарбий амалиётларни бошлаши керак деб эълон қилди.
У Ҳиндистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари музокараларининг бекор этилганлигини олқишлаб, Деҳли давлати ҳеч қачон терроризмнинг ҳомийси бўлган мамалакат билан музокара қилмаслиги керак деб таъкидлади.
Кашмир минтақасида ҳиндистонлик айрим полициячиларнинг қатл этилганидан кейин Деҳли давлати бу музокараларни бекор қилиш қарорига келди.
Ёрлиқ