Баку давлати Арманистон ҳарбий самолётларининг Қорабоғ атрофидаги парвозларига эътироз билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i37990-Баку_давлати_Арманистон_ҳарбий_самолётларининг_Қорабоғ_атрофидаги_парвозларига_эътироз_билдирди
Озарбайжон республикаси Мудофаа вазирлиги, Арманистон ҳарбий самолётларининг Қорабоғ осмонидаги ҳарбий ўқув парвозларига норозилик билдирди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 26, 2018 19:20 Asia/Tashkent
  • Баку давлати Арманистон ҳарбий самолётлари
    Баку давлати Арманистон ҳарбий самолётлари

Озарбайжон республикаси Мудофаа вазирлиги, Арманистон ҳарбий самолётларининг Қорабоғ осмонидаги ҳарбий ўқув парвозларига норозилик билдирди.

Озартож ахборот агентлигига кўра, кеча Озарбайжон республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳарбий самолётлари Озарбойжон кучлари позицияларига яқинлашганида  уриб туширилади  ва юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳодисанинг масъулияти Ереван давлатининг ҳарбий ва  сиёсий органлари зиммасидадир,  деб эълон қилди.

Сўнгги кунлар ичида Арманистон ҳарбий самолётлари Қорабоғ минтақаси яқинида узлуксиз ҳарбий ўқув парвозларини амалга оширмоқда.