Никки Ҳейли: Европа Иттифоқи худхоҳдир
(last modified Thu, 27 Sep 2018 08:22:53 GMT )
сентябр 27, 2018 13:22 Asia/Tashkent
  • Никки Ҳейли: Европа Иттифоқи худхоҳдир

АҚШнинг БМТдаги вакили Баржом келишувига доир Европа Иттифоқи тутган позицияни танқид қилди.

АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳейли чоршанба куни Факснюз телеканали билан қилган суҳбатида Вашингтон босимларига қарамай,  Европа Иттифоқи масъуллари томонидан Эрон билан иқтисодий ҳамкорликларни давом эттириш учун европалик ширкатларни тарғиб этилаётганига  ишора қилиб,  Европа Иттифоқининг тутган ушбу йўли жиддий хато эканлигини ва бунинг сабаби худхоҳлик ва ғурур эканлигини таъкидлади.

У ҳам Эронга қарши АҚШ масъуллари иддаоларини такрорлаб, Американинг энг йирик муаммоси Эрон эканлигини баён маълум қилди.

Сешанба куни Ню-Йоркда  Эрон ва 4+1 гуруҳи ташқи ишлар вазирлари Эрон ядровий келишувини сақлаб қолиш учун иқтисодий ҳамкорликларни давом эттириш ва ушбу заминада янги йўналишларни яратиш бобида келишганларидан кейин АҚШнинг БМТдаги вакили ушбу изҳорот билан чиққан.

Ёрлиқ