ИШИДнинг Ливанда ичимлик сувни заҳарлантириш режаси барбод бӯлди
Ливан хавфсизлик кучлари ИШИД гумашталарининг бири қӯлга олинганлиги сабабли мамлакат армиясига мӯлжалланган ичимлик сувини заҳарлантириш режаси барбод бӯлганлиги ҳақида баёнот берди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра, Ливан Умумий хавфсизлик ташкилоти бугунги баёнотида Суриядаги ИШИД кучлари билан доимий алоқада бӯлган фаластинлик қӯлга олинганлиги ҳақида маълум қилди.
Баёнотда келтирилишича, 1991 йили туғилган гумонланувчи ИШИД саркардаларидан бири Абу Жаллод билан ҳамкорлик қилишини эътироф этган. Унинг айтишича, Ливан ва яна бир хориж давлатида иккита террорчилик амалиётини амалга оширишни ӯз зиммасига олган.
Шулардан бири -- Ливан армиясининг қароргоҳлари, ҳарбийларнинг оила аъзолари ва ҳарбий ташкилотларга сув етказиб берадиган улкан ичимлик сув манбаини заҳарлантиришдан иборат эди. Олдиндан белгиланган бу террорчилик амалиёти натижасида жуда кӯп ливанлик ҳарбийларни ӯлдириш режалаштирилган.
Иккинчи террорчилик амалиёти эса хорижий мамлакатларнинг бирида ӯтказилажак маросим чоғи минглаб одамларга тортилажак овқатни заҳарлашдан иборат бӯлган.