НАТОнинг ҳарбий машғулотида Германия 10 минг нафарлик ҳарбийлари билан қатнашади
(last modified Thu, 27 Sep 2018 16:05:03 GMT )
сентябр 27, 2018 21:05 Asia/Tashkent
  •  НАТОнинг  ҳарбий машғулотида Германия 10 минг нафарлик ҳарбийлари билан қатнашади

Германия НАТОнинг совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулотида 10 минг нафарлик ҳарбийлари билан қатнашди

Германиянинг "Билд" нашрияси хабарига кӯра   НАТОнинг Норвегияда ӯтказилиши мӯлжалланган совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулотида 44 минг нафар ҳарбий  қатнашади. Брюсселдаги ҳарбий доиралар ҳам бу хабарни тасдиқлашди. Ҳарбий машғулотларда Германия 10 минг нафарлик ҳарбийлари билан қатнашади. Мамлакат  Мудофаа вазирлигининг маълумотига кӯра бу машғулотларда қатнашишнинг харажатлари Германия учун 90 миллион долларни ташкил қилган.

НАТОнинг совуқ урушдан кейинги бу энг катта ҳарбий машғулоти жорий йилнинг 25 октябр -- 7 ноябр кунлари  Норвегияда бӯлиб ӯтади.