Лавров: Эрон ядровий дастур бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда
(last modified Sat, 29 Sep 2018 12:05:06 GMT )
сентябр 29, 2018 17:05 Asia/Tashkent
  • Лавров: Эрон ядровий дастур бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда
    Лавров: Эрон ядровий дастур бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда

Эрон ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда ва Москва бу келишувни сақлаб қолиш учун барча ишни қилади, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош ассамблеясида Корея яриморолини ядровийсизлантириш оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик соҳасида жаҳон ҳамжамияти олдида турган вазифалардан бирилигини таъкидлаб ўтди.

Лавровнинг айтишича, Корея яриморолидаги тинчлик жараёнларини рағбатлантириш лозим.

“Россия-Хитой йўл харитасига монанд ривожланаётган, Корея яримороли атрофидаги вазиятнинг ижобий динамикасини қутлаймиз. Бу жараённи томонларнинг бир-бирига пешвоз чиқиши бўйича қадамлар ва БМТ Хавфсизлик кенгаши линияси бўйича Пхеньян ва Сеул ўртасидаги муҳим келишувларни амалга оширишни стимуллаш орқали рағбатлантириш лозим”, деб айтган Лавров БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.  

Лавров Москва Шимоли-Шарқий Осиёда мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликни яратишга қаратилган кўп томонлама жараённи бошлаш бўйича ишни давом эттиришини қўшимча қилган.

Ёрлиқ