Икки Корея давлат чегаралари минадан тозаланмоқда
(last modified Mon, 01 Oct 2018 09:24:42 GMT )
октябр 01, 2018 14:24 Asia/Tashkent
  • минадан тозаланмоқда
    минадан тозаланмоқда

Уруш тугаганидан 65 йил ўтгач икки Корея ўз чегараларини минадан тозалаш ишларини бошлаб, ушбу ҳудуддаги қуролланган соқчиларни қайтариб олиш қарорига келган.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Шимолий ва Жанубий Корея ҳар икки мамлакат чегараларини минадан тозалаш ишларини бошлаган.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг бугунги маълумотига таяниб, Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, ҳар икки Корея ўртасида келишмовчиликни камайтириш ва ишончни мустаҳкамлашга асосланиб Сеул ва Пхеньян давлатларининг  хафсизлик минтақалари минадан тозаланмоқда.

 Икки мамлакат давлат чегарасидаги  Пан Мун жум минтақасини минадан тозалаш 20 кун давом этиши ва бу минтақада қоладиган ҳарбий кучларнинг  ўз қурол яроқларини топшириши кутилмоқда.

 Бу минтақа икки Корея ҳарбийлари  учрашадиган  ягона макондир. Бундан ташқари мазкур минтақада  БМТ тинчликпарвар кучлари ҳам жойлаштирилган.

 

Ёрлиқ