Трамп: Арабистон шоҳи бизсиз икки ҳафта дош беролмайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38233-Трамп_Арабистон_шоҳи_бизсиз_икки_ҳафта_дош_беролмайди
АҚШ президенти Саудия Арабистон подшосини Вашингтоннинг ҳарбий қўллаб -қувватловисиз ҳатто икки ҳафта ҳукумат теппасида қолишга қодир бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 03, 2018 14:28 Asia/Tashkent
  • Трамп
    Трамп

АҚШ президенти Саудия Арабистон подшосини Вашингтоннинг ҳарбий қўллаб -қувватловисиз ҳатто икки ҳафта ҳукумат теппасида қолишга қодир бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

"Ройтерз" ахборот агентлигига таяниб, "Тасним" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони борасидаги дипломатик этикага тўғри келмайдиган сўзларида Арабистон подшоси  Салмонни таҳқир қилди.

Мазкур хабарга асосан  Трамп   АҚШнинг ҳарбий кўмаклари бўлмаганида Ол Сауд режими ҳатто икки ҳафта  ҳукуматни сақлашга қодир эмаслиги тўғрисида огоҳлантирган.

АҚШ президенти  Мисисипидаги сайлов намойишларида дедиким, биз Арабистонни қўллаб -қувватлаймиз. "Арабистон улкан ва бой манбаларга эга бўлгани учун сиз бундай гапларни айтмоқдасиз"- дейишингиз ҳам табиийдир. Аммо мен Саудия Арабистони подошосига шуни айтмоқчиманки,   бизсиз икки ҳафта дош беролмайди.