Трамп: Арабистон шоҳи бизсиз икки ҳафта дош беролмайди
АҚШ президенти Саудия Арабистон подшосини Вашингтоннинг ҳарбий қўллаб -қувватловисиз ҳатто икки ҳафта ҳукумат теппасида қолишга қодир бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.
"Ройтерз" ахборот агентлигига таяниб, "Тасним" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони борасидаги дипломатик этикага тўғри келмайдиган сўзларида Арабистон подшоси Салмонни таҳқир қилди.
Мазкур хабарга асосан Трамп АҚШнинг ҳарбий кўмаклари бўлмаганида Ол Сауд режими ҳатто икки ҳафта ҳукуматни сақлашга қодир эмаслиги тўғрисида огоҳлантирган.
АҚШ президенти Мисисипидаги сайлов намойишларида дедиким, биз Арабистонни қўллаб -қувватлаймиз. "Арабистон улкан ва бой манбаларга эга бўлгани учун сиз бундай гапларни айтмоқдасиз"- дейишингиз ҳам табиийдир. Аммо мен Саудия Арабистони подошосига шуни айтмоқчиманки, бизсиз икки ҳафта дош беролмайди.