Англиянинг Афгонистондаги ҳарбий иштирокига қарши норозилик ҳаракати авж олмоқда
(last modified Fri, 05 Oct 2018 13:09:13 GMT )
октябр 05, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  •  Англиянинг Афгонистондаги ҳарбий иштирокига қарши норозилик ҳаракати авж олмоқда

Англиядаги Урушга қарши жамиятлар ӯз мамлакатларининг АҚШ билан биргаликда Афғонистонга бостириб киришининг 17 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг турли шаҳарларида норозилик намойишлари ӯтказиш ҳаракатида эканликларини эълон қилишди.

Эрон телерадио компаниясининг Лондондан тарқатган хабарига кӯра бундан 17 йил муқаддам Англия ва Америка бир қатор шериклари билан Афғонистонга ҳужум қилишди.  "Урушни тӯхтатинг!"  уюшмаси тарқатган  энг муътадил маълумотларнинг гувоҳлик беришича олиб борилган тенгсиз жанглар натижасида бу бахтсиз мамлакатнинг 217 минг фуқароси қириб ташланган. 

"Урушни тӯхтатинг!"  уюшмаси бутун инглиз халқини шанба ва якшанба кунлари Англия армиясини Афғонистондан олиб чиқишни талаб қилиб,  мамлакатнинг турли шаҳарларида намойишлар ӯтказишга чақирган.

Бугун Англиянинг минглаб нафар аҳолиси томонидан имзоланган айни шу мазмундаги мактуб мамлакат Бош вазири идорасига топширилади.