АҚШ Афғонистонда Толибон билан сулҳ музокарасига эришишни таклиф қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38314-АҚШ_Афғонистонда_Толибон_билан_сулҳ_музокарасига_эришишни_таклиф_қилди
Толибон билан урушда, чарчаб ҳолдан тойган Америка қўшма штатлари Толибон гуруҳи билан сулҳ музокараси ўтказишни таклиф этди. 
(last modified 2018-10-06T06:02:38+00:00 )
октябр 06, 2018 11:02 Asia/Tashkent
  • АҚШ Афғонистонда Толибон билан сулҳ музокарасига эришишни таклиф қилди
    АҚШ Афғонистонда Толибон билан сулҳ музокарасига эришишни таклиф қилди

Толибон билан урушда, чарчаб ҳолдан тойган Америка қўшма штатлари Толибон гуруҳи билан сулҳ музокараси ўтказишни таклиф этди. 

Тасним ахборот агенгтлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Толибондан Америка билан тинчлик музокараси ўтказиш учун тайёр бўлишини ва Афғонистонда хорижлик ҳарбийлар билан жангни тўхтатишларини сўради. 

Ваҳонлаки, Толибон Америка ҳарбийларини ва НАТО ташкилоти ҳарбийларининг Афғонистонда жойлашиб олишини, ушбу мамлакатдаги нотинчликларнинг ва урушларнинг давом этишининг асосий омили деб атаган ва уларнинг Афғонистон юртидан чиқиб кетишларини кўп маротаба талаб қилишган.

Афғонистон сиёсий масалалар бўйича айрим экспертлар жумладан Ваҳид Мужда ва Атиқ Амрхайлнинг ишонишича, агар Америка Афғонистондан чиқиб кетса, Кобул давлати ва Толибон ушбу мамлакатда урушни тугатиш учун бир келишувга эришишлари мумкин.