Саудия Арабистони Трампнинг кӯрсатмаларига эргашиб, сиёсий ҳақоратни қабул қилмоқда
(last modified Sat, 06 Oct 2018 16:21:55 GMT )
октябр 06, 2018 21:21 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони Трампнинг кӯрсатмаларига эргашиб, сиёсий ҳақоратни қабул қилмоқда

Арабистоннинг валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Bloomberg нашри билан суҳбатда Трампнинг нефт бӯйича топшириқларини бажарганлигини айтиб, Америка президенти билан ҳамкорлик қилишга муштоқ эканлигини таъкидлади.

Американинг Саудия Арабистони билан муносабатлари ӯзига хос муносабатлар ҳисобланади. Арабистон ҳукмдорлари кӯп жиҳатдан АҚШга қарамдирлар.

Қизиғи шундаки,  арабистонлик ҳукмдорларнинг Америкага улкан маблағлар ӯтказиб туришларига қарамай, Вашингтон бу мамлакатга таҳқир назари билан қарайди.

Америка президенти Доналд Трамп яқинда Мисисипи штатидаги йиғилишда дипломатик ахлоқ қоидаларига риоя қилмай, бу мамлакатга нисбатан ҳақоратомуз сӯзларини яна бир маротаба такрорлади: "Арабистон подшосига  биз ҳимоя қилмасак, икки ҳафта  дош беролмаслигини айтдим". 

АҚШ президентининг бу гаплари дунё дипломатик доираларида кенг муҳокамага сабаб бӯлди. Фикр билдирган дипломатларнинг деярли аксарияти Трамп Саудия Арабистонини ошкора ва расман таҳқир айлади, деган ақидадалар.

Арабистоннинг валиаҳди Муҳаммад бин Салмон эса яқинда  Bloomberg нашри мухбири билан суҳбатда "Бу табиий ҳол, дӯст сиз ҳақингизда ҳам ширин ва ҳам ачитиб гапириши мумкин"--деди. У шунингдек таъкидлади: "Мен  Америка президенти билан ҳамкорлик қилишга муштоқман".

Арабистоннинг валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг бу баёноти  бир томондан мамлакатининг Ӯрта Шарқ минтақасида обрусизланганини билдирса, иккинчи томондан унинг АҚШ президентининг сиёсий таҳқирини қулоқ қоқмай қабул қилишидан далолатдир. 

Қайд қилиш жоизким, Арабистоннинг валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Bloomberg нашри мухбири билан суҳбатда Доналд Трампнинг нефт мавзусидаги топшириқларини бажарганини таъкидлаб, илова қилади: АҚШ Саудия Арабистони ва ОПЕКнинг бошқа аъзоларидан амалда Эрон нефтининг ӯрнини қоплаш учун бу ҳаётан муҳим энергия воситасини кӯплаб ишлаб чиқаришга уларни ишонтиришларини талаб қилади. Биз бу топшириқни бажардик".

Гарчи Муҳаммад Бин Салмоннинг бу баёноти бир қарашдан Арабистоннинг Эрон билан хусуматини ифодаласада, аммо аслида у мамлакатининг минтақадаги рақобатларда Эронга бой берганлигини ифодалайди. Шу сабабли у АҚШнинг ҳақоратларига бардош бериб, Вашингтондан Эронга қарши кӯмак олиш ниятида.

"Таҳдид позитсияси" назариясининг муаллифи, халқаро муносабатлар назариётчиси Стефан Волтнинг фикрича, бошқа қудратлар қаршисида ожиз қолган ва ӯзининг бечоралигини ҳис қилган давлатгина қудратлироқ давлатга эргашади. Дарвоқеъ, заиф давлатлар эргашиш стратегиясига амал қилишади."

Эрон Ислом жумҳурияти Саудия Арабистонидан фарқли равишда барча қӯшнилари, жумладан Арабистон билан ҳам яхши қӯшничилик стратегиясига амал қилиб келмоқда. Исломий жумҳурият ҳеч қачон ӯзининг бир қӯшнисига қарши бошқа бир қудратли давлат билан тил бириктирмаган.

АҚШ президентининг Саудия Арабистонига нисбатан ҳақоратли баёнотидан сӯнг Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи Ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ӯзининг твиттердаги саҳифасида ёзди: Президент Трамп қайта-қайта Арабистонни таҳқирлаб,  Америка кӯмагисиз икки ҳафта дош беролмаслигини таъкидлаган. Ташқаридан туриб хавфсизликни таъминлаш, аслида хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Биз қӯшниларимизга қучоқ очиб деймиз: Келинглар, қудратли бир минтақани вужудга келтириб, мустабидларнинг ғурурини чилпарчин қилайлик!"