Испанияда инсон миноралари - фото
(last modified Wed, 10 Oct 2018 07:00:54 GMT )
октябр 10, 2018 12:00 Asia/Tashkent
  • Испанияда инсон миноралари - фото
    Испанияда инсон миноралари - фото

Испаниянинг анъанавий Каталония танлови бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар энг баланд кастеллар - инсонлардан барпо этилган қасрларни қуриш бўйича куч синашишди. Ўзига хос бинолар юзлаб инсонлардан барпо этилади.

Мусобақа беш раунддан иборат бўлиб, “бино”нинг нафақат баландлиги, балки миноранинг мураккаблиги ҳам баҳоланади. Мазкур мусобақа ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этилади. Унинг тарихи ўрта асрлар ярмаркаси даврига бориб тақалади. “Инсон минора”ларини томоша қилиш учун эса, дунёнинг турли бурчакларидан минглаб одамлар келишади.