Чегара билмас журналистлар дунё бӯйлаб тобора кӯпроқ журналистлар ӯлдирилаётганидан хавотир билдирди
(last modified Thu, 11 Oct 2018 13:41:11 GMT )
октябр 11, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Чегара билмас журналистлар дунё бӯйлаб тобора кӯпроқ журналистлар ӯлдирилаётганидан хавотир билдирди

Чегара билмас журналистлар ташкилоти ӯз баёнотида дунё бӯйлаб тобора кӯпроқ журналистлар ӯлдирилаётганидан хавотир билдирди.

Ройтерс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Чегара билмас журналистлар ташкилоти бугун эълон қилган баёнотида  2018 йилнинг бошидан бугунги кунгача   дунё бӯйлаб 56 нафар журналист касбий фаолияти туфайли ӯлдирилганлигини маълум қилди.

Чегара билмас журналистлар ташкилоти   баёнотида  келтирилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида биргина Афғонистонда 13 нафар журналист ӯлдирилган бӯлиб, бу мамлакат ушбу машъум руйхатнинг биринчи ӯрнидадир. Яман эса журналистларнинг ӯлдирилиши жиҳатидан (5 нафар)  иккинчи ӯринда туради.

Ёрлиқ