Яшил рангдаги қонни кӯрганмисиз?
(last modified Tue, 16 Oct 2018 05:40:49 GMT )
октябр 16, 2018 10:40 Asia/Tashkent
  • Яшил рангдаги қонни кӯрганмисиз?

Ҳа, ҳаётда ҳали ҳеч ким бундай манзарага тасодифан ҳам дуч келмаган. Канадалик врачлар эса шу даҳшатни шахсан бошдан кечиришди. Жарроҳлик столига ётқизилган беморнинг қони ҳақиқатан тўқ яшил рангда эди.

Ваҳоланки, тўқ яшил рангдаги қон фақат ўзга сайёраликларгагина тегишли.

Ҳарқалай мутахассислар ўзларини қўлга олиб тўқ яшил қонни таҳлил қилишди. Натижа аён бўлди. Бемор сульфогемоглобинемия хасталиги билан оғриган экан.

Эслатиб ўтамиз, бу жараёнда олтингугурт атомлари гемоглабин билан қўшилиб, унинг структурасини ўзгартириб юборади. Натижада қон ранги тўқ яшил тусга киради.

Канадалик бемор мигренга қарши дорини меъёридан кўп истеъмол қилгани сабабли ҳам шу хасталикка чалинган экан.

Врачлар беморга мигренга қарши дори ичмасликни маслаҳат беришди. Кўрибсизки, бир ҳафта деганда унинг қони азалий рангига қайтди.