Арабистонлик журналистнинг ўлдирилиши бўйича янги тафсилотлар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38745-Арабистонлик_журналистнинг_ўлдирилиши_бўйича_янги_тафсилотлар
Туркиянинг Ахборот 7 агентлигининг эълон қилишича, Туркия хавфсизлик хизмати Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида Жамол Қошиқчини қийноққа солингани ва қатл этилганини исботлайдиган аудиоёзувни топган
(last modified 2025-11-13T04:47:49+00:00 )
октябр 17, 2018 17:58 Asia/Tashkent
  • Арабистонлик журналистнинг ўлдирилиши бўйича янги тафсилотлар
    Арабистонлик журналистнинг ўлдирилиши бўйича янги тафсилотлар

Туркиянинг Ахборот 7 агентлигининг эълон қилишича, Туркия хавфсизлик хизмати Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида Жамол Қошиқчини қийноққа солингани ва қатл этилганини исботлайдиган аудиоёзувни топган

Туркиянинг Ахборот-7 интернет агентлиги ҳисобот нашр этиб унда аниқ манбалардан қўлга киритилган хабарлар асосида Туркиянинг хавфсизлик ва суд маъмурлари ихтиёрида Қошиқчига қарши куч ишлатганларига тегишли бўлган кўп аудиоёзув далиллар бор деб иддао қилди. Бу аудиоёзувларнинг бирида Саъудия Арабистонининг бош консули Муҳаммад Ал-Атибий Бин Салмоннинг маъмурларидан Қошиқчига қарши ҳар қандай ҳаракатни консуллик биносидан ташқарида бажаришларини сурайди.

Бу ҳисоботга кўра, Қошиқчи консуллик биноси ичида оғир қийноққа солинган. Бу жиноятда Ол-Саъуд режимининг маъмурлари биринчи навбатдда ушбу машҳур журналистнинг тирноқларини узишган ва охирида эса унинг бошини ваҳшийларча кесиб ташлашган. 

Мазкур агентликнинг ёзишича, ушбу аудиоёзувда Муҳаммад Ал-Атибийнинг эътироз қилиши эшитилади ва у "бу жиноятни консулликдан ташқарида содир этинг ва мен учун муаммо туғдирманг"-деб айтади.

Ҳисоботнинг давомида бош консулнинг эътирозига қарши бир киши қуполлик билан "агар Арабистонга қайтиш ниятинг бўлса жим тўр!"-деб айтади. 

Туркиянинг Ахборот-7 агентлигининг эълон қилишича, дунёнинг кўп ахборот воситалари Туркия хавфсизлик манбаларига таяниб консуллик биносида Қошиқчини калтаклаганларини тасдиқлашмоқда.

Осушейтед ахборот агентлигининг ёзишича, Туркия маъмурлари консуллик биносида содир этилган жиноятларнинг далилларини топишган. СиЭнЭн телеканали ҳам  Қошиқчини қатл этилгани ва жасадини йўқ қилганлари ҳақида хабар тарқатди. 

  Туркия Ахборот-7 агентлигининг иддаосига кўра, бошқа ахборот воситалардан бири Қатарнинг Ал-Жазира агентлигига ишора этиш мумкинки, бу агентлик ҳам Қошиқчига қарши содир этилган жиноятнинг тафсилотларини фош этиб шундай ёзади: "Қошиқчи консуллик биносида қатл этилган ва Саллоҳ Муҳаммад Ат-Табиқий томонидан етти дақиқада бўлакларга бўлиб ташланган ва у ушбу жиноятни содир этиш вақтида ўз атрофидагиларига мусиқа эшитишни тавсия этган."  

Шундай ҳолда, Арабистоннинг Туркиядаги бош консули Муҳаммад Ал-Атибий кеча аср вақтида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Уғлунинг консуллик ходимларининг барчалари тергов қилинадигани ҳақида хабар берганидан кейин Туркияни тарк этиб ўз мамлакатига қайтди. 

Американинг оммавий ахборот воситалари ушбу журналистнинг йўқолиши туғрисидаги тадқиқотларда Туркия расмийлари гумон қилувчи беш кишинининг шахсиятини аниқлашган ва улардан тўрт нафари бевосита Саъудия Арабистони билан алоқадор бўлишган деб эълон қилди. 

Нью-Йорк Таймс Жамол Қошиқчини ўлдирганликда гумон қилинаётган шахслар Ол Сауд режими валиаҳди шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан алоқаларга эга  бўлгани тўғрисида кўп хабарлар тарқатилди.

Туркия полицияси томонидан аниқланган 15 нафар гумондорнинг камида тўққиз нафари Ол Сауд режими хавфсизлик хизмати, ҳарбий идоралар ва вазирликларда ишлагани айтилади.

Халқаро валюта жамғармаси  директори Кристин Лагард Саудия Арабистони ҳукумати мухолиф журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида Саудия Арабистонидаги инвестиция конференциясига боришдан воз кечганди