Даҳшат! Истанбулда саудиялик журналистнинг бармоқлари узилган, сўнг боши танасидан жудо қилинган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38775-Даҳшат!_Истанбулда_саудиялик_журналистнинг_бармоқлари_узилган_сўнг_боши_танасидан_жудо_қилинган
Туркия оммавий ахборот воситалари саудиялик оппозицион журналист Жамол Қошиқчи ҳаётининг сўнгги дамлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади «MK.ru».
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
октябр 18, 2018 14:04 Asia/Tashkent
  • Даҳшат!  Истанбулда саудиялик журналистнинг бармоқлари узилган, сўнг боши танасидан жудо қилинган

Туркия оммавий ахборот воситалари саудиялик оппозицион журналист Жамол Қошиқчи ҳаётининг сўнгги дамлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади «MK.ru».

Туркиялик журналистлар саудиялик ҳамкасбларининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонаси олдида шафқатсизларча ўлдирилганини таъкидламоқда. Улар дипломатик миссия биносида ёзиб олинган аудиоёзувни ўрганишга муваффақ бўлди.

Қайд этилишича, марҳум журналист консулхона олдида қийноққа солинган.

Сўроқ пайтида унинг бармоқлари узилган, сўнг боши танасидан жудо қилинган. Ушбу жараёнда Саудия Арабистонининг Туркиядаги элчиси Муҳаммад Ибрагим ал-Утейби ҳам иштирок этган. Аудиоёзувда унинг овози ҳам бор.

Ушбу ҳодисан сўнг ал-Утейби Саудия Арабистонига учиб кетган. Шунингдек, журналист ўлдирилганидан сўнг, унинг жасади бўлакларга бўлиниб, консулхона ҳудудига яшириб қўйилган.

Марҳум журналист Жамол Қошиқчи  Саудия Арабистони бошқарувини қаттиқ танқид қилган эди. 2 октябрь куни у консулхонага ҳужжатларини расмийлаштириш учун кирган ва қайтиб чиқмаган.

Ташқарида уни қаллиғи кутиб турган эди. Консулхонага киришдан аввал   Қошиқчи  унга ўз телефонини берган. Унинг қўлида эса Apple Watch соати бўлиб, айнан шу соат овозларни ёзиб олган ва уни телефонга узатган. Ушбу ёзув туфайли ҳодиса қандай бўлгани ойдинлашди.

Саудия Арабистони ҳукумати ҳозирга қадар журналистнинг ўлдирилганини тан олмаган, бироқ турк полициясига консулхона биносини кўздан кечиришга рухсат берган.