Афғонистон парламент сайловларининг биринчи кунида 3 миллион нафар қатнашди
-
Афғонистон
Афғонистоннинг сайлов комиссияси раиси бу мамлакат парламент сайловларининг биринчи кунида 3 миллион нафар иштирок этганини маълум қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Афғонистоннинг сайлов комиссияси раиси Гуложон Абдулбадеъ Сайёд Кобулда журналистлар билан матбуот анжуманида дедики, бундан олдин 33 сайлов ҳавзаларида парламент сайловларда қатнашиш учун овоз бериш ҳаққига эга бўлган 8 миллион 800 минг нафар фуқаролар рўйхатга олинганди.
У шунингдек кеча Афғонистоннинг 14 вилоятида техник ва хафсизлик сабабларидан ўтказилмаган сайловлар бугун ўтказилиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.
Сайёд шунингдек Афғонистон парламент сайловлари маҳаллий вақт билан 32 вилоятда бошланди, аммо баъзи марказларида юзага келган техник муаммолар туфайли сайлавлар бир неча соат кечроқ бошланиб, баъзи марказлар ҳалигача очилмаган, шунингдек айрим марказларда сайловлар бугунги кунга қолдирилганди деб изоҳлади.
Кеча Афғонистон ҳудудларида 192 марта терактлар содир этилди ва ушбу терактлар жараёнида 40 дан ортиқ инсонлар қурбон бўлиб, ўнлаб нафар жароҳатланди.