Россия АҚШни қисқа масофаларга учувчи ракеталар бўйича шартномадан чиқишига муносабат билдирди
Дональд Трамп давлатининг энг салибй позицияларидан бири халқаро ва минтақавий келишувларга нисбатан эътиборсизлиги, ҳамда маний позициясидир
Ҳозирда Трамп кўплаб Халқаро келишувлар жумладан Парижда имзоланган Об ҳаво келишуви ва Эрон билан 5+1 гуруҳининг ядровий келишувидан чиққан.
Бироқ, Трамп позицияси энди жуда хавфли босқичга киргани айтилади. Трамп давлати энди ядровий қуроларни қисқартириш ва нобуд қилиш битимларини нишонга олиб ушбу битимлардан чиқишга уринмоқда.
20 октябрь куни Трамп Вашингтон давлати INF -ўртача масофаларга учадиган ядровий ракеталар битимидан чиқишини эълон қилди.
Трамп шунингдек Россия томонидан ушбу битимни бузилаётгани ҳамда мазкур битим АҚШни Осиё шарқида Хитойнинг ракета омборларига қарши кураш учун янги қуролларини кенгайтириш йўлига тўсиқ яратиши мумкинлигини баҳона қилиб INF -ўртача масофаларга учадиган ядровий ракеталар битимидан чиқишини эълон қилган
Россия ТИВ -и эса якшанба куни Трамп баёнотга таҳдидона жавоб қайтарди.
ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябковнинг қайд этишича, америкаликлар халқаро келишувлардан ўта қўполлик билан чиқмоқда. Мисол тариқасида Эрон бўйича ядровий келишувидан Халқаро почта иттифоқигача келишувлар келтирилган.
«Америкаликларда Россияни бу келишувни бузгани ҳақида айблаш учун асос йўқ», деган дипломат.
«Бу ҳолда биз жавоб чоралари қўллашга мажбур бўламиз. Хусусан, ҳарбий-техник характердаги чоралар. Аммо иш бунгача етиб боришини истамаймиз», — дея қўшимча қилган у.
ТИВ раҳбари ўринбосари 22 октябрь куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Москвага келиб, Россия президенти Владимир Путин, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Хавфсизлик кенгаши бош котиби Николай Патрушев билан учрашишини маълум қилган.
АҚШдаги айрим сиёсий мулозимлар Трампнинг ушбу битимдан чиқишини ноконструктив позиция эканлиги ҳамда Ервопадаги Вашингтон иттифоқчиларига зиён етказишини таъкидлашмоқда.
Албатта Британия давлат Трампнинг ушбу позициясини қўлла қувватлаган.
Англия Мудофа вазири ўз таъбири билан Москвани ушбу битимни бузганлиги учун танқид этиб Лондон давлати ҳардоим Вашингтон ёнидадир деб эълон қилди.
Бу заминда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатиси Жон Болтоннинг муҳим ролини ҳисобга олган ҳолда унга қарши танқидлар ўз авжига чиққан.
Сенатор Ренд Пелга кўра ушбу ҳатти ҳаракталар Жон Болтонни АҚШ ички сиёсатларида аралашмаслигининг вақти етиб келганини кўрсатмоқда деб таъкидлади.
Ўрта ва қисқа масофаларга учувчи ракеталар бўйича шартнома 1987 йилда собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачев ва АҚШ президенти Рональд Рейган ўртасида тузилган. Бу келишув томонларга 500 километрдан 5,5 минг километр масофага ҳаракатланувчи баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлишга рухсат бермайди. Москва ва Вашингтон доимий равишда бир-бирини бу келишувни бузишда айблаб келади.
Ядровий олим Лизбет Гранлонд, Трамп мантиқсиз бир йўлни танлаган. Ушбу йўл яқин ва узоқ келажакда ҳам АҚШ хавфсизликига жиддий зарба бўлади деб хулоса қилмоқда.