Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши масаласида Туркия ва Арабистон можароси
(last modified Tue, 23 Oct 2018 15:16:39 GMT )
октябр 23, 2018 20:16 Asia/Tashkent
  •   Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши масаласида Туркия ва Арабистон можароси

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, бу қотиллик Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасига ташриф буюришидан бир неча кун олдинроқ режалаштирилган.

Унинг айтишича, бу қотиллик амалга оширилишида Саудия Арабистонидан келган икки гуруҳ иштирок этган, бу гуруҳлар таркибида саудиялик генераллар ҳам бўлган.

Туркия президенти бу ҳодисани шафқатсизлик ва қолоқлик деб баҳолади ҳамда Саудия Арабистони ҳукуматидан журналистнинг ўлими бўйича саволларга жавоб беришни талаб қилди.

У Истанбулдаги қотиллик учун жавобгарлар топилиб, Истанбулда судга тортилиши кераклигини таъкидлади.

Эрдўған журналист ўлими тўғрисидаги барча ҳақиқатларни фош этишга ваъда берган.

Саудия ҳокимиятини танқид остига олиб келган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетганидан кейин изсиз ғойиб бўлганди.

Эрдӯғаннинг бугунги баёноти шу  кунгача эълон қилинган баёнотлардан кӯра кӯпроқ тафсилотларни ошкор қила олмади.

Шуни ҳам такидлаш жоизки, Эрдӯғаннинг сӯнгги кунлардаги иддаоси Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари манфаатларига зарар етказиши мумкиндек кӯринарди.

Карнеги Институти мутахассиси Ясмин Фаррух бу ҳақда шундай дейди:

“Қошиқчининг ӯлими Муҳаммад Бин Салмон куч-қудратини чеклаб қӯйиши мумкин. Бу ҳолат эса Саудия ташқи ва ички сиёсати учун қимматга тушади” 

Ясмин Фаррух шунингдек илова қилди:

“Бу шароит Саудия Арабистони ички ва ташқи сиёсати ва унинг ӯз позициясини сақлаш учун кӯп харажатли бӯлади”.

Хулоса, Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг сирли ғойиб бӯлиши масаласи Туркия ва Саудия Арабистони ӯртасидаги махфий сиёсий ва ҳуқуқий масалага айланган. Икки мамлакатнинг яширин олди-бердиси натижасида журналистнинг сирли ӯлими ҳатто хаспӯшланиши ҳам мумкин. 

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу масалани берилиб тарғиб қилаётган Анқара ё Арабистондан кӯзлаган яширин имтиёзларини қӯлга киритади ёхуд воқеа тафсилотларини ошкор айлаб,  Саудия Арабистони ва унинг эркатой валиаҳдини бутун дунёга шарманда қилади. 

Буни вақт кӯрсатади.