«Ювентус» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»ни таслим этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39021-Ювентус_Олд_Траффорд_да_Манчестер_Юнайтед_ни_таслим_этди
Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Ювентус» учрашуви ўз якунига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган ўйинда туринликлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
октябр 24, 2018 15:57 Asia/Tashkent
  • «Ювентус» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»ни таслим этди

Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Ювентус» учрашуви ўз якунига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган ўйинда туринликлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди, Криштиану Роналдунинг узатган тўпи рикошет орқали Пауло Дибалага келиб тушди, аргентиналик футболчи эса тўпни яқин масофадан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.Ушбу голдан сўнг ҳам «Ювентус»да яна бир нечта имконият юзага келди, бироқ Де Хеанинг маҳорати ва сўнгги зарбалардаги ноаниқлик ҳисобнинг ўзгаришига йўл қўймади.Шу тариқа, «Ювентус» кетма-кет учинчи ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда «МЮ» (4), «Валенсия» (2) ва «Янг Бойз» (1) клублари боришмоқда.