Туркия президенти: Саудия бош прокурори Туркияга келади
октябр 26, 2018 16:01 Asia/Tashkent
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Саудия Арабистони бош прокурори мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини тергов қилиш учун Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Шунингдек, у подшоҳликни журналистнинг ўлдирилиши ҳақидаги барча маълумотларни ошкор этишга чақирди.
«Улар 18 кишини ҳибсга олдилар ва журналистни айнан ким ўлдирганини жуда яхши билишади. Маҳаллий шахслардан ким ёрдам берганини ҳам маълум қилиш керак. 15 кишилик гуруҳга келиш ҳақида буйруқ берган ким? Унинг жасади қаерда? Буни тушунтириш керак», - дея таъкидлаб ўтди Эрдўған.