Портловчи жўнатмалар тўғрисидаги хабарлар ёлғон эмас
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39103-Портловчи_жўнатмалар_тўғрисидаги_хабарлар_ёлғон_эмас
АҚШнинг FBI раиси бу ҳақда хабар берди.
(last modified 2026-07-07T12:41:44+00:00 )
октябр 27, 2018 10:06 Asia/Tashkent
  • Портловчи жўнатмалар тўғрисидаги хабарлар ёлғон эмас

АҚШнинг FBI раиси бу ҳақда хабар берди.

Ройтерснинг маълум қилишича, Америка федерал полицияси раҳбари ( FBI) Кристофер А.Рей  АҚШ президенти Дональд Трамп мухолифатчилари бўлмиш шахсиятлар ва уларнинг марказларига юборилган 13та  портловчи жўнатмаларга ишора этиб, бу каби бошқа портловчи жўнатмалар ҳам мавжудлиги эҳтимоли борасида хабар берди.

У бу жўнатмаларга алоқадор бир шахснинг қўлга олингани ва ушбу амаллардан  унинг мақсади нима эканлиги ҳақда фикр билдириш ҳали эрта эканлигини ҳам баён этди.

Америка масъуллари ўтган жума куни Республикачилар партияси аъзоси бўлган Сезар Саёс деган шахсни  портловчи жўнатмаларни юборган жинояткор сифатида қўлга  олинганини эълон қилишган.

Берилган маълумотларга кўра, ушбу шахс Дональд Трампнинг ашадий тарафдорларидан бири  ҳисобланади.