Ироқликлар ҳам Инқилобнинг шаҳид раҳбарини кутиб олиш лаҳзаларини санамоқда
-
Ироқликлар ҳам Инқилобнинг шаҳид раҳбарини кутиб олиш лаҳзаларини санамоқда
Ислом Инқилобининг шаҳид етакчиси билан видолашув муқаддас Нажаф ва Каарбало шаҳарларида вақти яқинлашиб келатёган бир пайтда, Ироқ расмий, жамоат, қабила, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қамраб олувчи мисли кўрилмаган тайёргарлик тўлқинига гувоҳ бўлмоқда.
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хзабар қилишича, Ироқ ҳозирда сўнгги йиллардаги энг муҳим диний ва сиёсий воқеаларда бирини кутмоқда. Ислом Инқилоби шаҳид бўлган раҳбарининг муқаддас жасадини Ироққа олиб бориш вақти яқинлашар экан, мамлакатда ўзгача бир маросимга тайёргарлик ҳукм сурмоқда. Чоршанба куни муқаддас Нажаф ва Карбало шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган маросимларга тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган, барча расмий идоралар, фуқаролик ташкилотлари, қабилавий гуруҳлар, диний юришлар ва Ироқ хавфсизлик кучлари тадбирнинг катта шон-шараф билан ўтказилишини таъминлаш учун ҳушёр ҳолатга келтирилди.
Бир неча вилоятларда расмий ёпилишлар, махсус қўмиталарнинг тузилиши, Халқ сафарбарлик кучларининг /Ҳашд-уш-Шаъбий/ сафарбар қилиниши, Ҳусейний Мавкиблар /хизмат кўрсатиш станциялари/ тайёрланиши ва қабилалар ва оддий гуруҳлар томонидан тайёргарлик эълон қилиниши ва турли даражадаги мувофиқлаштириш учрашувларини ўтказишнинг барчаси ироқликларнинг тарихий воқеа Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбарига садоқат рамзи ҳамда қаршилик йўлига содиқликни янгилаш деб таърифланадиган маросимни ўтказиш борасидаги кенг қамровли қатъиятини акс эттиради.
Ироқ ОАВлари Бағдод, Карбало, Нажаф, Даёлама, Носирия, Басра ва Ироқнинг бошқа вилоятларида Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари муборак жасадини кутиб олишга оид мувофиқлаштирувчи йиғилишлар ҳамда амалий тайёргарлик ишлари узлуксиз давом этмоқда.
Al-Ahd тармоғининг хабар қилишича, Бағдод марказидаги Ал-Ҳамза майдонида маросимга алоқадор жойларни тайёрлаш ва зарур инфратузилмаларни жиҳозлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, айни пайтда ижрочи қўмиталар аҳолининг оммавий ташрифиини бошқариш режалаштириш устида туну-кун ишламоқда. Нажафи Ашраф шаҳрида ҳам тайёгарлик ишлари якуний босқичга кирди. Маҳалилий расмийлар диний муассасалар, хавфсизлик кучлари ва халқ қўмиталари шаҳиднинг муқаддас жасадини кутиб олиш маросимини пухта режалаштирдилар.