Болгариялик таҳлилчи: Оятуллоҳ Хоманаий инсониятга буюк сабоқлар берди
-
Болгариялик таҳлилчи: Оятуллоҳ Хоманаий инсониятга буюк сабоқлар берди
Болгариялик сиёсий таҳилчи ўз сўзларида Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий ўз ҳаёти давомида, айниқса, шаҳид бўлишдан олдинги ойларда инсониятга буюк сабоқлар берганига ишонишини маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Болгариялик сиёсий таҳлилчи Станислав Бачев душанба куни ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатда деди: Ислом Инқилобнинг шаҳид етакичининг сўнгги ҳаракатлари инсоният учун сабоқ бўлиб барча дин ва эътиқод вакилларини-шиа ва сунний мусулмонлар, насронийлар, яҳудийлар ва бошқа барча динларнинг тарафдорларини уйғотиш ва бирлаштиришга қаратилган бўлиб, улар бутун дунё бўйлаб ўзаро ҳурмат ва қадр-қимматни ўрнатишлари, сиёсий чегаралар яратишлари адолатни амалга ошириш йўлида олдинга силжишлари мумкин.
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари хотирасига бағишланган таъзияни-ўз номидан ва ўз мамлакати халқи номидан Эрон халқига етказар экан болгариялик бу таҳлилчи яна қўшимча қилиб шудадй изҳор қилди: Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийнинг буюклиги унинг сўнгги фидокорона ҳаракатида яна бир бор намойиш бўлди. Айнан ўша ерда у Эрон халқига ғалаба қозониш имконсиздек туюлган урушда ғалаба сари йўлни кўрсатди.
У шунингдек деди: Бугунги кунда Эроннинш шаҳид бўлган раҳбари номи ва фаолияти иймон намунасига ҳамда шараф ва жасоратга ёғирилган ҳаёт тарзига айланган.
Болгариялик сиёсий таҳлилчи ўз сўзларида қўшимичаиқлиб айтдики, Оятуллоҳ Хоманаий қаршилик ҳаракатни тизимлаштирди ҳамда Фаластин ва Ливан халқини чинакам қўллаб-қувватлаш йўлида амалий чоралар кўрди. Дунёнинг бошқа етакчиларии ё сукут сақлашди ё амалий чоралар кўрмасдан, фақат нутқ сўзлаши билан чекланишди.
Эрон энди ғалаба қозонди ва Ғарбий Осиёда янги тартиб ўрнатиш салоҳиятига эга ва у янги глобал архитектурани шаклланириш йўлидаги дастлабки қадамларига бошчилик қилиши мумкин, деб аниқлик киритди Бачев.