Эрдӯған: Туркия Қошиқчи иши юзасидан суд жараёнини бошлашга тайёр
(last modified Sun, 28 Oct 2018 05:42:13 GMT )
октябр 28, 2018 10:42 Asia/Tashkent
  • Эрдӯған: Туркия Қошиқчи иши юзасидан суд жараёнини бошлашга тайёр

Туркия саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суд жараёнини бошлашга тайёр.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб  ўтган Россия, Германия, Туркия ва Франция раҳбарлари учрашуви якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

"Жиноят Истанбулда содир бўлган, шунинг учун агар Саудия Арабистони ушбу суд жараёнини давом эттирмайдиган бўлса, буни Туркия суд тизими бошлайди", - деди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, Саудия ҳокимиятини танқид остига олиб келган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетганидан кейин изсиз ғойиб бӯлганди.

17 октябрь куни оммавий ахборот воситалари журналист консуллик биносида қийноққа тутилгани ва боши танасидан жудо қилинганини хабар қилди.  

20 октябрь куни Саудия Арабистони ҳукумати журналистнинг ўлимини тасдиқлади. Бу иш ортидан саудиялик 18 киши ҳибсга олинди.

Ёрлиқ