Россия АҚШнинг  РСМД шартномасидан чиқишига муносабат билдириш учун ҳозирлик кӯрмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39194-Россия_АҚШнинг_РСМД_шартномасидан_чиқишига_муносабат_билдириш_учун_ҳозирлик_кӯрмоқда
Sputnik хабарига кӯра АҚШ  яқин ва ўрта масофали рекеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқишга қарор қилган.
(last modified 2026-04-15T05:31:24+00:00 )
октябр 29, 2018 11:39 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг  РСМД шартномасидан чиқишига муносабат билдириш учун ҳозирлик кӯрмоқда

Sputnik хабарига кӯра АҚШ  яқин ва ўрта масофали рекеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқишга қарор қилган.

Спутник тарқатган хабарга кӯра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба куни Раша Тудей канали кӯрсатувида деди: Америка  РСМД шартномасидан чиқиши мумкинлиги ҳақида эълон қилди.  Албатта бу Россия учун аниқ ва очиқ бир масала. Америка Джон Болтон, Майк Помпео ва  Джеймз Маттиз ораларида бӯлган баҳс ва мунозаралардан кейин бу қарорга келган.

Дональд Трамп АҚШ РСМД шартномасидан чиқиши мумкинлигини хабар қилди. Бу дегани, АҚШ яқин ва ўрта масофаларга (500-1000 ва 500-5500 км ) учадиган баллистик ракеталарни қайтадан ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлигини англатади.

Ваҳоланки, 1987 йилда имзоланган шартномага кўра СССР ва АҚШ ушбу турдаги ядровий ракеталарни мутлақ йўқ қилиб ташлашлари керак эди. Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларус ушбу шартларни 1993 йилда бажаришган.

РСМД шартномаси муддатсиз бўлиб, ҳеч бир мамлакат ундан ўз-ўзидан чиқа олмайди. Фақатгина шартнома шартлари бошқа мамлакат томонидан бузилган тақдирда иккинчи томон ҳам ундан воз кечиши мумкин. Айни дамда АҚШ, Россияни ушбу шартномани бузишда айблаётган бўлсада, бунга ҳеч қандай далил ва исбот келтиргани йўқ.