Россия, Ҳиндистон ва Эрон Сувайш каналига муқобил йӯл очади
Янги транспорт коридори юклар ташиш вақти ва қийматини Суэц канали орқали ўтган йўналишга қараганда 30-40 %га камайтиради. Масалан, Ҳиндистондан Москвага юборилган товарлар 20 кун олдин етиб келади.
Россия, Ҳиндистон ва Эрон “Шимол – жануб” халқаро транспорт канали очилишини муҳокама қилиш мақсадида ноябрь ойида учрашув ўтказади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Эроннинг Press TV телеканалига асосан.
Узунлиги 7,2 минг километр бўлган янги йўналиш Суэц канали орқали ўтган транспорт коридорининг арзонроқ ва қисқароқ муқобили бўлади.
Янги лойиҳада темир йўл транспорти ва сув транспортидан фойдаланилади. Товарлар Ҳиндистондан Эроннинг Форс кўрфазида жойлашган Бандар-Аббос шаҳри портларига йўналтирилади. Ундан Каспий денгизида жойлашган Бендар-Энзели шаҳрига, у ердан денгиз орқали Астрахан шаҳрига, кейин эса темирйўл орқали Европага етказилади.
Ушбу транспорт коридори юклар ташиш вақти ва қийматини Суэц канали орқали ўтган йўналишга қараганда 30-40 %га камайтиради. Масалан, Ҳиндистондан юборилган товарлар Москвага 20 кун олдин етиб келади. Янги транспорт коридори бўйича жўнатилаётган юклар ҳажми йилига 20-30 миллион тоннани ташкил қилади.
Бироз олдин Ҳиндистон Савдо ва саноат вазири Суреш Прабху унинг мамлакати ушбу транспорт коридоридан имкон қадар тезроқ фойдаланишни бошлашни исташини хабар қилган эди.
Эсалтиб ўтамиз, янги “Шимол – Жануб” йўналиши бўйича юкларнинг синов партияси 2014 йилда жўнатилган эди.