Джон Болтон Эронга қарши санкцияларни бошқа давлтлар қӯллаб-қувватламаслигини тан олди
(last modified Thu, 01 Nov 2018 09:17:25 GMT )
ноябр 01, 2018 14:17 Asia/Tashkent
  • Джон Болтон Эронга қарши санкцияларни бошқа давлтлар қӯллаб-қувватламаслигини тан олди

Оқ Уйнинг Миллий хавфсизлик бӯйича маслаҳатчиси, Американинг Эронга қарши жорий этган биртомонлама санкцияларини бошқа давлатлар қӯллаб-қувватламаганини тасдиқлади.

Вашингтон Таймз газетаси хабарига кӯра, Оқ Уй Миллий хавфсизлик бӯйича маслаҳатчиси Джон Болтон чоршанба куни Американинг Эронга нисбатан санкциялар жорий этиши ҳақида умидсиз бир оҳангда деди:

Кӯпгина мамлакатлар эҳтимол Эрондан сотиб оладиган нефт миқдорини камайтиришга журъат эта олмаслар.

Аммо Оқ Уй хавфсизлиги бӯйича маслаҳатчиси такидлашича, Америка Эронга қарши санкциялар жорий этиши билан  ӯзининг иттифоқчилари ва дӯстларига зарар етказмоқчи эмас.

Джон Болтоннинг бу сӯзлари, Вашингтоннинг ӯз иттифоқчиларини Эронга қарши санкциялар жорий этилиши натижасида Эрон нефтини сотиб олмасликка даъват қилиш режаси муваффақиятли бӯлмаган ҳолда изҳор этилди.

 

Ёрлиқ