Диққат! Қаришни секинлаштирадиган маҳсулотлар аниқланди
Германиянинг Эрланган университети олимлари аниқлашига кўра, шоколад, чой ва кофе таркибига кирувчи гидрохинонлар инсон организмида юз берадиган оксидланиш жараёнларини секинлаштирар экан, РИА Новости Phys.org хабарига асосан.
Немис олимлари аниқлашига кўра, ушбу жараён қуйидагича содир бўлар экан: инсон ҳужайралари нафас олиш жараёнида ўз таркибида бўлган биомолекулалар - оқсил ёки липидларнинг оксидланишига олиб келар ва бунинг оқибатида парчалаш қийин бўлган супероксид молекулалари пайдо бўлар экан.
Чой, кофе ва шоколад таркибида бўлган гидрохинонлар эса, ушбу супероксид молекуласини парчалаб, организмдан чиқариб юборишга хизмат қилар экан. Иккинчидан эса ушбу маҳсулотлар таркибида бўлган гидрохинон ва рух молекулалари бирлашиб, организмни оксидлардан ҳимояловчи - супероксиддисмутаз ферменти ҳосил бўлар экан.