Келин-куёвни олиб кетаётган тўй автобуси ёниб кетди (видео)
(last modified Mon, 05 Nov 2018 07:09:04 GMT )
ноябр 05, 2018 12:09 Asia/Tashkent

Австралиянинг Cидней шаҳрида келин-куёв ва уларнинг меҳмонларини олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Ҳайдовчи тутун ҳидини сезгани, бироқ ҳаракатдан тўхтаганида автобус аланга олгани билдирилмоқда. Салонда бўлган 45 кишининг барчаси ташқарига чиқиб олишга улгурган.

Ҳайдовчи ёнғинни ўт ўчиргич ёрдамида бартараф этишга уринди, бироқ автобус саноқли дақиқаларда тўлиқ ёниб кетди.

Уни ва аланга туташган қўшни бинодаги ёнғинни ўчириш учун 6 та машина ва ўнлаб ўт ўчирувчилар керак бўлди.