Макрон: Европа АҚШга қарам бўлмасдан ўзини ҳимоя қила олади
Франция президенти Америкага қарам бўлмасдан Европанинг мудофаа қобилиятига ишора этиб, мустақил Европа армиясини ташкил этишга чақирди.
Франция президенти Эммануэль Макрон "Europe -1" радиоси билан қилган сўҳбатида, (INF) ўрта масофага учадиган ракеталар келишуви Европа хавфсизлигининг кафилидир ва Европа ҳақиқий маънода армияга эга бўлиши лозим, - деб таклиф киритди.
Америка президенти Дональд Трамп Россияни ўрта масофада учадиган ракеталар келишувини бузганликда айблаб, Вашингтон бу келишувдан чиқади деб эълон қилди.
Ўрта даражадаги ядровий қуроллар келишувига кўра, Америка ва Россия 300-3400 км масофага учадиган Круз ракеталарни синовдан ўтказиш, уни ишлаб чиқариш ва эга бўлиш тақиқланади. Россия АҚШ-нинг ушбу шартнома бўйича қабул қиладиган ҳар қандай ҳаракатига керакли жавоб қайтаради,- деб таъкидлади.
Макрон бундай бир шароитда биз Европа учун ҳақиқий армия ташкил этиш заминида керакли қарор қабул қилмасак, ўзимизни муҳофазат эта олмаймиз,-деб айтди.
Франция президенти Европа Америкага қарам бўлмасдан ўзини муҳофазат этиши керак,- деб қўшимча қилди.
Макрон мустақил Европа ва кўп томонлама муносибатлар тарафдори эканлигини баён этиш зимнида, хорижий кучлар ва миллий шавинизм Европанингг яклихтлиги учун таҳдид ҳисобланади, -деб таъкидлади.