Лавров: ИШИД Афғонистонни Марказий Осиёдаги террорчилик майдонига айлантирмоқчи
(last modified Sat, 10 Nov 2018 07:11:44 GMT )
ноябр 10, 2018 12:11 Asia/Tashkent
  • Лавров: ИШИД Афғонистонни Марказий Осиёдаги террорчилик майдонига айлантирмоқчи

Афғонистон бўйича Москва форматидаги учрашувда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров нутқ сўзлади.

 “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси Афғонистонни Марказий Осиёдаги ўзининг террорчи жангариларини йиғиш майдонига айлантирмоқчи, деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. РИА Новости хабарига асосан.

“Афғонистонликларга бу режаларни барбод қилишга ёрдам бериш, террорчилик таҳдидини йўқ қилиш – барча давлатлар ва минтақадаги халқаро тузилмаларнинг вазифасидир.... Ҳеч ким геосиёсий ўйинлар тоифаларида фикр қилиши керак эмас, улар Афғонистонни беллашув майдонига айлаштириш натижасида афғонистонликлар ва қўшнилари учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин” – дея қўшимча қилди вазир.

Эслатиб ўтамиз, кеча  Москвада Афғонистон масаласи бўйича учрашув бошланди.

 

Ёрлиқ