Франция Баржом келишувига содиқ қолишини таъкидлади
Франциянинг Европа бӯйича ишлари вазири Парижнинг Баржом келишувига содиқ эканлигини изҳор этди.
ИРНА тарқатган хабрга кӯра, Франциянинг Европа бӯйича ишлари вазири Натали Луазо бу давлат Сенатида Американинг Эронга қарши жорий этган 5 ноябрдаги иккинчи даврадаги санкцияларига муносабат билдириб, Франциядаги ташкилотлар Европа қонунлари ва стандартларига риоя қилишлари ва Американинг бу ширкатларга нисбатан жорий этган санкциялари қабул қилиб бӯлмайдиган бир амал эканлигини таъкидлади.
Натали Луазо шунингдек: Атом энергияси бӯйича халқаро Агентлик кӯплаб изҳоротларида Эрон ҳамиша ӯз вазифаларини бажаришда Баржом келишуви асосида амал қилиб келган. Шунинг учун ҳам Франция, унинг европалик иттифоқчилари, Россия ва Хитой ушбу шартномани ҳар доим қӯллаб-қувватлаганлар - деди.