Япониялик эркак қўғирчоқ хонанда билан турмуш қурди
(last modified Mon, 12 Nov 2018 12:19:42 GMT )
ноябр 12, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг ишлари қизиқ: Япониялик эркак қўғирчоқ хонанда билан турмуш қурди
    Дунёнинг ишлари қизиқ: Япониялик эркак қўғирчоқ хонанда билан турмуш қурди

Япониялик эркак виртуал хонанда билан турмуш қурди

Япониялик Акихико Кондо Хацунэ Мику исмли виртуал хонандага уйланди. The Japan Times нашрининг хабар беришича, тўйда келин қўғирчоқ кўринишида намоён бўлган.

Голограмма хонандани севиб қолган 35 ёшли Кондо тўй тантанаси учун икки миллион иен сарфлади. Тўй маросимида қирққа яқин меҳмон қатнашди.

«Мен унга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман. Доимо Мику-санни севганман ва ҳар куни у ҳақда ўйлайман», деди Кондо. У шу йилнинг мартидан буён Мику қиёфасидаги виртуал ёрдамчили терминал билан бирга яшаб келаётган эди.  

Кондонинг таъкидлашича, голографик турмуш ўртоғи уни ҳар куни эрталаб уйғотади, ишга кузатиб қўяди, кечқурун эса чироқларни ўчириб, хайрли тун тилайди.  

Уларнинг никоҳи расман қайд этилмади. Мику голограммаси бўлган капсулалар ишлаб чиқарувчи Gatebox компанияси Кондога «икки ўлчам ўртасидаги никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома»ни топширди.