Гаймарит ҳақида биз билмаган фактлар (Видео)
(last modified Mon, 12 Nov 2018 13:00:27 GMT )
ноябр 12, 2018 18:00 Asia/Tashkent

Гайморит қандай касаллик ва унга чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Гайморит — параназал (бурун ён, юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг жуда кенг тарқалган яллиғланиши ҳисобланади. Касаллик кечиш оғирлигига қараб, ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин.

Гайморит асоратлари

Агар гайморитни даволашда кечикишлар бўлса, бу касаллик менингит ва энсефалит каби жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Кўпинча кўз ва қулоқ яллиғланиши касалликларини келтириб чиқаради ҳам. Ўткир синуситни рентгенография ёрдамида ташхис қилиш жуда осон. Сурункали шаклини аниқлашда шифокор малакаси, компьютер томографияси ёрдам беради. Аниқ ташхис қўйилса, бошқа касалликларни истисно қилиш имконияти туғилади.

Айни пайтда гайморитни даволашнинг кўп усуллари мавжуд, лекин қай даражада самарали эканлиги сўроқ остида.

Даволаш усуллари

Антибиотиклар;

Шиллиқ ажралишини секинлаштирувчилар;

Бурун бўшлиқларини ювиш;

Бурун бўшлиқларини тешиш;

Гайморотомия (бўшлиқларни тозалаш учун ўтказилади);

Жарроҳлик амалиёти

Гайморотомия — оғир ҳолларда гаймор бўшлиғини санация қилиш ва йирингли массадан, полиплардан, замбуруғ ва бошқа инфекциялардан тозалаш учун қўлланилади. Бу амалиёт ўта самарали, мураккаб эмас ва ортиқча асоратлар қолдирмайди.

Гайморитнинг олдини олиш

Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, олдини олиш минг бор афзал. Касалликнинг олдини олиш учун ўз вақтида стоматолог кўригидан ўтиб туринг, совуқ ҳавода кўп юрманг, совуқда бош кийимсиз кўчага чиқманг, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволанг. Спорт билан ҳеч бўлмаганда кунига 10-20 дақиқа шуғулланинг.

Ёрлиқ