БМТ ташкилоти Яманда урушни тӯхтатишга чақирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39783
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яман ишлари бўйича махсус вакили сешанба куни Яман бӯҳрони, хусусан Алҳудайда минтақасидаги урушнинг тӯхталишига чақирди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 14, 2018 13:20 Asia/Tashkent
  • БМТ ташкилоти Яманда  урушни тӯхтатишга чақирди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яман ишлари бўйича махсус вакили сешанба куни Яман бӯҳрони, хусусан Алҳудайда минтақасидаги урушнинг тӯхталишига чақирди.

Форс ахборот агентлиги берган хабарга кӯра, Мартин Гриффитснинг изҳор этишича, Яман урушининг тугаши бу ерда яшовчи одамларнинг дардига ягона даводир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яман ишлари бўйича махсус вакили бундан илгари ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Яман бӯҳрони бӯйича музокараларга тайёр эканлигини изҳор этган эди.