Макрон: Франция АҚШга қарам эмас
(last modified Thu, 15 Nov 2018 08:23:45 GMT )
ноябр 15, 2018 13:23 Asia/Tashkent
  • Макрон
    Макрон

Кеча Франция президенти АҚШ президентининг "Европа армияси" ни ташкил қилиш лойиҳасига қарши чиқишига кўрсатган реакциясида Вашингтон билан иттифоқчи бўлиш Париж АҚШга қарамдир, деган маънони англатмайди, деб айтди.

Эммануэл Макрон Европа АҚШга таянмаслиги керак,  деб қўшимча қилди.

Франция давлатининг наттоғи ҳам кеча Макронга қарши Трампнинг иддаоларига кўрсатган муносабатида Трамп Франция президентини танқид қилиш ўрнида, Париждаги террорчилик ҳужум йиллигида  нажиблик кўрсатиши керак эди,  деб эълон қилди.

Трамп сешанба куни ҳам 2015 йил  Парижнинг бир неча минтақасида ИШИД террорчи гуруҳи томонидан амалга оширилган террорчилик ҳужуми  йиллигида Эммануэл Макронни  танқид этар экан,  Макрон Францияда обру- эътиборининг  пасайгани туфайли Европа армиясини ташкил қилишни таклиф қилмоқда,  деб таъкидлади.

Айтиш керакки,  Франция президенти 6 ноябрь куни  "Европа армияси"ни ташкил қилишни таъкидлади.

Трамп эса  "Европа армияси"ни ташкил этиш лойиҳасини танқид этар экан, бундай  армияни ташкил қилиш ўрнига  Европа давлатлари  НАТО бюджетиги ўз ҳиссаларини топширишлари керак деб айтди.