Россия: Афғонистондаги муаммоларнинг асл сабабчиси АҚШ сиёсатидир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39834-Россия_Афғонистондаги_муаммоларнинг_асл_сабабчиси_АҚШ_сиёсатидир
Россия ТИВ Афғонистондаги барча муаммолар ва нотинчликларнинг асл сабаби АҚШ сиёсати эканлигини эълон қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 15, 2018 14:14 Asia/Tashkent
  • Россия
    Россия

Россия ТИВ Афғонистондаги барча муаммолар ва нотинчликларнинг асл сабаби АҚШ сиёсати эканлигини эълон қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида  Афғонистонда тинчликни ўрнатиш борасидаги Москва давлатининг ҳаракатларини инобатга олиб,  АҚШ томонининг идаоларини мутлақо  қабул қилиш мумкин эмас,  деб эълон қилинган.

Россия ТИВ эса  "Россия давлати Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига халақит етказмоқда"деган  АҚШ ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Девид Ҳил иддаоларига  аксиламал кўрсатди.

Россия ТИВ ўз баёнотида  ўтган ҳафта Москвада ўтказилган Афғонистон тинчлиги бўйича саммитига ишора қилиб,  бундай йиғилишнинг ўтказилиши Кобул давлати ва Толиблар ўртасидаги музокараларни қайта тиклаш йўналишида муҳим одим ҳисобланади,  деб тавсифлаган.

Афғонистон ишлари бӯйича  Россия президентининг вакили Замир Кобулов ҳам олдинроқ  АҚШ давлати Афғонистондаги урушни тўхтатмоқчи эмас, балки  бу мамлакатда ҳарбий иштирокини кучайтиришни истайдию холос,  деб айтганди.